"Андижон"га янги ҳужумчи қўшилди. У ЦСКА тарбияланувчиси!

"Андижон" жамоаси селекция ишларини давом эттираётганидан хабарингиз бор. Куни кеча бир қатор янги футболчилар билан расман шартномалар имзолангани хусусида клуб расмий саҳифалари орқали эълон қилганди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бугун жамоа сафига янги легионер қўшилди. Россиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси – Лука Згурский “Андижон”да.

Бу йил 19 ёшни қаршилайдиган футболчи соф ҳужумчи ҳисобланади. У Россия U-21 терма жамоаси аъзоси саналади. Ушбу ҳужумчи билан шартнома имзолангач, бу хусусида расмий хабар берамиз, - дея “Андижон” матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача "Андижон" ЦСКА клубининг яна бир тарбияланувчиси - дарвозабон Максим Сарраф билан шартнома имзолаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
14/02/2024 07:56
Хебай урнини боссин
&
Адхамжон Низомов
14/02/2024 07:51
Хебайдек Андижонни
асосий уйинчиси булсин,ундан утиб хам кетсин.