
"Андижон"ни бир қатор футболчилар тарк этди
“Андижон” жамоаcи тез орада янги мавсум учун ўз йиғинини бошлайди. Албатта, мухлисларни таркибда қандай ўзгаришлар юз бериши қизиқтираётгани бор гап. Шуни таъкидлаш лозимки, айрим чизиқларни янада кучайтириш учун бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Клуб матбуот хизмати барчаси ҳал бўлса, бу борада расмий саҳифалари орқали расман эълон қилишини қўшимча қилиб ўтган.
Шу билан бирга клуб сафини тарк этган ўйинчилар ҳам бор. Жумладан, Иброҳим Ғанихонов, Бобур Фарҳодов, Сардор Абдунабиев ва Аббос Эргашбоев билан дўстона равишда хайрлашилди. Улар билан тузилган шартномалар 2023 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар