"Андижон"ни нигериялик легионер тарк этди

Чемпионат баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоасини футболчилар тарк этишда давом этмоқда. Бу сафар нигериялик легионер Мишель Ибе клубдан кетишга қарор қилди.

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган футболчи оилавий сабабларга кўра, “Андижон” билан шартномасини бекор қилишга мажбур бўлган. Ибе мавсум бошида андижонликлар сафига қўшилганди.

Шуни қўшимча қилиш жоизки, таркибга янги ўйинчиларни таклиф қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!