"Андижон"ни қайси мураббий бошқаради?

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасини ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён бошқариб келаётган Отабек Ғуломхўжаевни клуб раҳбарияти истеъфога чиқарди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бунга қадар Ғуломхўжаевдан сўнг жамоага Ёрқин Назаров бош мураббий этиб тайинланди.

У бунга қадар ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган эди. Маълумот учун, "бургутлар" Ғуломхўжаев қўл остида 11 та расмий учрашув ўтказди. Шуларнинг учтасида ғалаба қозонган бўлса, бир баҳсда дуранг ўйнаган ва етти ўйинда мағлубиятга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!