"Андижон"нинг "Анталиядаги рақиблари ойдинлашмоқда

“Андижон” жамоасининг Анталиядаги йиғини доирасида албатта хориж клубларига қарши ўртоқлик учрашувларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Режага кўра, “Бургутлар” 10 та ўйин ўтказиши кўзда тутилган. Ҳозирга қадар 7 та спарринг-рақиблар номи маълум бўлди.

Жумладан, Венгрия, Македония, Болгария, Қозоғистон, Украина ва Черногория клубларига қарши баҳслар ўтказилади. Шунингдек, яна учта учрашув санаси маълум ва тез орада қолган спарринг-рақиблар номи ҳам маълум бўлади.

13.01.2026. ---

16.01.2026. “Андижон” - “Вашаш” (Венгрия)

20.01.2026. “Андижон” - “Вардар” (Македония)

29.01.2026. “Андижон” - “Арда Кирджали” (Болгария)

02.02.2026. “Андижон” - “Шахтёр” (Қозоғистон)

05.02.2026. “Андижон” - “Зарья” (Украина)

08.02.2026. ---

11.02.2026. “Андижон” - “Дечич” (Черногория)

14.02.2026. “Андижон” - “Ордабаси” (Қозоғистон)

17.02.2026. ---

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!