"Андижон"нинг биринчи даврадаги голлари ёхуд сафарда ҳам, уйда ҳам 11 тадан

Chery Tigo 7 PRO

Биринчи даврада “Андижон”нинг гол уриш борасидаги сермаҳсуллиги анча самарали кўринишда бўлди. Таққослаш учун, ўтган йили биринчи даврада “Андижон” чемпионатда 15 та гол урган бўлса, бу йил мавсумнинг биринчи ярмида “Бургутлар” рақиблар дарвозасига 22 та тўп киритди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогида чорак финалга чиқди ва у ерда ҳам ўз юришини давом эттирмоқда. “Андижон” ҳозиргача Кубок учрашувларида 5 та гол урди. Бу албатта мавсумнинг биринчи ярмида, аниқроғи чорак финалгача бўлиб ўтган ўйинлар инобатга олинган.

Суперлигада биринчи давра баҳслари давомида уч нафар футболчи учтадан гол муаллифи бўлдилар. Булар – Рустам Турдимуродов, Ислом Маматказин ва Валимдир Бубанья. Агар Кубокдаги голларни ҳам қўшадиган бўлсак, у ҳолда ҳужумчи Турдимуродовнинг голлари 5 та етади. Қолаверса, учтадан гол урганлар орасига Бектемир Абдуманнонов ҳам қўшилади. У Суперлигада 2 та, Кубокда 1 та гол урди.

Жамоанинг барча голлари 11 нафар ўйинчи ҳисобига ёзилди. Суперлигадаги иккита гол автогол сифатида ёзилган. “Сурхон” футболчиси Азиз Пирмуҳаммедов ва “Навбаҳор” аъзоси Иброҳим Йўлдошев “Андижон”га қарши ўйинларда ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишган.

“Андижон”нинг биринчи даврадаги гол муаллифлари:

Рустам Турдимуродов - 5

Ислом Маматказин - 3

Владимир Бубанья - 3

Бектемир Абдуманнонов - 3

Фарҳод Соҳибжонов - 2

Шерзод Эсанов - 2 (1 пен)

Армин Бошняк - 2

Леван Арвеладзе - 2 (1 пен)

Лука Згурский - 1

Шахром Самиев - 1

Муҳаммадкарим Тоиров - 1

Азиз Пирмуҳаммедов автогол

Иброҳим Йўлдошев автогол

Изоҳ: Кубок баҳсларидаги голлар ҳам инобатга олинган

“Андижон”нинг биринчи даврадаги барча натижалари:

1-тур. ОКМК – “Андижон” – 0:0

2-тур. “Андижон” – Бунёдкор” – 5:1 (Голлар: Лука Згурский, Владимир Бубанья, Ислом Маматказин, Муҳаммадкарим Тоиров, Армин Бошняк).

3-тур. “Сурхон” – “Андижон” – 2:3 (Голлар: Шерзод Эсанов (пенальти), Фарҳод Соҳибжонов, Азиз Пирмуҳаммадов (автогол)

4-тур. “Андижон” – “Насаф” – 1:1 (Гол: Ислом Маматказин)

5-тур. “Локомотив” – “Андижон” – 1:2 (Голлар: Ислом Маматказин, Шахром Самиев)

6-тур. “Андижон” – “Сўғдиёна” – 0:1

7-тур. “Нефтчи” – “Андижон” – 2:2 (Голлар: Бектемир Абдуманнонов, Фарҳод Соҳибжонов)

8-тур. “Андижон” – “Металлург” – 1:1 (Гол: Владимир Бубанья)

9-тур. “Олимпик” – “Андижон” – 0:0

10-тур. “Андижон” – “Пахтакор” – 1:3 (Гол: Владимир Бубанья)

11-тур. “Қизилқум” – “Андижон” – 3:3 (Голлар: Рустам Турдимуродов 2 та, Леван Арвеладзе)

12-тур. “Динамо” – “Андижон” – 1:1 (Гол: Бектемир Абдуманнонов)

13-тур. “Андижон” – “Навбаҳор” – 3:0 (Голлар: Леван Арвеладзе (пенальти), Рустам Турдимуродов, Иброҳим Йўлдошев (автогол).

“Андижон” биринчи даврада ҳам, сафарда ҳам 11 та гол урди. Эътибор берган бўлсангиз, иккита ўйинни йирик ҳисобда ютишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон Кубоги

Гуруҳ босқичи:

“Андижон” – “Динамо” – 2:2 (Голлар: Шерзод Эсанов, Рустам Турдимуродов)

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:1 (Гол: Армин Бошняк)

“Андижон” – “Насаф” – 1:0 (Гол: Бектемир Абдуманнонов)

1\8 финал:

“Олимпик” – “Андижон” – 0:1 (Гол: Рустам Турдимуродов)

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!