"Андижон"нинг "Эсхата"га қарши ўйинида 5 та гол урилди
“Андижон” Хўжандда “Эсхата” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Ушбу клубларнинг бир ой олдинги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафарги тўқнашув эса голларга бой ўтди.
Учрашув жамоамизнинг режасига асосан бошланди. Аввалига Фарҳод Бекмуротов, сўнгра Илҳом Абдуғаниев бир-биридан чиройли голларни рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйдилар. Лекин танаффусга яқин “Эсхата” ҳужумчиси Бахтиёр Зарипов жавоб голини урди.
Иккинчи бўлимда яна ўша Зарипов ҳисобни тенглаштирди. Учрашув ўрталарида эса мезбонлар ҳатто ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Бироқ Абдуғаффоров пенальтидан фойдалана олмади. Учрашув охирларига яқин Суҳроб Бердиев катта саҳнага чиқди. У дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва у ҳам чиройли тарзда “Эсхата” дарвозасини ишғол қилган ҳолда ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтган учрашувда “Андижон” “Эсхата”ни мағлубиятга учратди.
“Эсхата” – “Андижон” – 2:3 (1:2).
12 июль. Хўжанд. “Спартак” стадиони. 1000 томошабин.
Ҳакамлар: Аслиддин Тагоев, Фаридун Маҳмадиев, Якубжон Парвизи.
“Эсхата”: Мўминжон Гадойбоев, Хусейн Нурматов, Муҳаммад Рустамов, Ойбек Абдуғаффоров, Олим Каримов, Абдураҳмон Узоқов, Иброҳим Эшонхонов, Мубинжон Мўминов, Рустам Сабуров, Дилшод Каримов, Бахтиёр Зарипов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Дадабоев, Боҳир Сангинбоев, Хожи Абдуманнон, Абдурасул Ачилов, Мехрож Абдуллоев, Хайдаршо Худойдодов.
“Андижон”: Моҳир Комилов, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуротов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳаммадкарим Тоиров, Сардор Абдунабиев, Саидумар Содиқов, Бобур Фарҳодов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Адҳамов, Абдураҳмон Комилов, Абдулатиф Ойбеков, Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев, Сардор Каримов, Владимир Бубанья, Аббос Эргашбоев, Саидмурод Каримов, Оятилло Обиджонов, Леван Арвеладзе.
Голлар: Фарҳод Бекмуротов, 17 – 0:1. Илҳом Абдуғаниев 30 – 0:2. Бахтиёр Зарипов, 40 – 1:2. Бахтиёр Зарипов, 55 – 2:2. Суҳроб Бердиев, 85 – 2:3.
Амалга оширилмаган пенальти: Ойбек Абдуғаффоров, 66.
Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Зарипов, 36. Абдураҳмон Узоқов, 42. Фарҳод Соҳибжонов, 61.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар
Олга Андижон