"Андижон"нинг навбатдаги рақиби - Ўзбекистон U-20 терма жамоаси!

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Андижон” жамоамиз олдиндан режалаштирилганидек, назорат беллашувларида ҳам иштирок этмоқда.

Ҳозиргача “Металлург” ва “Қизилқум”га қарши ўйинлар ташкил қилинди. Олдинда эса 29 июль куни Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол” жамоаси билан баҳс кутмоқда.

Аммо шуни қўшимча қилмоқчимизки, жамоамизнинг назорат учрашувлари сони яна биттага кўпайди. 28 июль куни “Андижон” Равшан Ҳайдаров устозлик қилаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан ҳам назорат учрашувини ўтказади. Ўйин Чиғатой спорт базасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда мураббийлар штаби ёш футболчиларга имконият бериши кўзда тутилган.

анонс

Маълумот учун жамоамизнинг иқтидорли ўйинчиларидан бири Шерзод Эсонов айни пайтда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!