"Андижон"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Ҳар ойнинг энг яхши футболчиси номини аниқлаб, унга махсус совға топшириш маросими жамоамиз томонидан алоҳида анъана тусига кирган.

Сентябрь ойидаги ҳар бир учрашувдан сўнг клуб расмий телеграм канали орқали мухлислар ўртасида энг яхши футболчига овоз бериш жараёнлари ўтказилди.

Умумий кўрсаткич бўйича “Андижон”нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номинациясида бу сафар Суҳроб Бердиев тенгсиз деб топилди. У якунига етган ойда мухлислар томонидан 1639 овозга эга бўлди.

Таъкидлаш керакки, Бердиев сафарда “Машъал” ҳамда “Бухоро” клубларига қарши ўта муҳим беллашувларда голлар уриб жамоамизнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

сухроб_1

Бердиевдан кейинги ўрин дарвозабон Элдор Адҳамовга насиб қилди. У 1014 та овоз тўплади. Учинчи ўрин Шаҳбоз Эркиновга тегишли бўлди. Ҳужумчи 968 овоз олди. Қизиғи, Фарҳод Соҳибжонов ундан битта овоз кам тўплади – 967 та. Кучли бешталикни черногориялик легионер Горон Милойко якунлаб берди. Унинг ҳисобида 889 та овоз мавжуд.

Бугунги машғулотдан олдин жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков сентябрь ойининг энг яхши футболчиси номига аталган махсус статуэткани ўз эгаси – Суҳроб Бердиевга топширди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
03/10/2022 20:33
Андижондан бошка тема йукми
&
Bek 56
03/10/2022 20:25
Жуда яхши Сухробга ишларига ривож тилаймен