2018-2020 йилларда “Андижон”да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган Диёрбек Мирзабоев яна “Машъал” жамоасига қайтди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, у “Машъал U21” жамоасида бош мураббий этиб тайинланди.

Маълумот учун, Мирзабоев 2017 йил Биринчи лигада “Машъал-2” жамоасини бошқарган ва муборакликлар унинг учун бегона эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар