Андре Шюррле қайси рус клубига ўтиши маълум бўлди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Андре Шюррле янги мавсумни Россия премьер-лигасида ўтказади.

РБК-Спорт нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли германиялик футболчини Москванинг “Спартак” клуби бир йилга ижарага олмоқда. У бугун ёки эртага москваликлар қароргоҳига етиб келиши айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда Шюррле “Спартак”да йилига 3,5 млн евро маош олади. Агар ижара муддати якунлангач рус клуби уни сотиб олишни истаса, ушбу трансфер 8 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд Шюррлени 2016 йил “Челси”дан 30 млн еврога сотиб олган эди. У ўтган мавсумни Англиянинг “Фулхэм” клубида ижарада ўтказди ва АПЛда 24та ўйинда майднга тушиб, 6та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!