Андре Силва: Италия устидан ҳақли ғалабага эришдик

Португалия терма жамоаси форварди Андре Силва Италияга (1:0) қарши ўйинда қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди. Қайд этиш лозимки, айнан унинг киритган ягона голи якунда учрашув тақдирини ҳал қилди.

“Биз Италиядан кучли ўйин кутгандик ва бунга етарлича тайёргарлик кўргандик.

Италия терма жамоасида дўстларим кўп, лекин майдонда дўст бўлмайди. Мен бугун бор кучим билан Португалия терма жамоаси ғалаба қозониши учун ҳаракат қилдим. Ўйлайманки биз ҳақли равишда ғалаба қозондик”, - дейди иқтидорли ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!