Андре Виллаш-Боаш "Марсел"дан кетиши мумкин
"Марсель" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида Le Parisien нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мураббий бу мавсум УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишига ишонмоқда ва шу сабабдан у клуб раҳбариятидан ёзги трансфер ойнаси учун етарлича маблағ ажратишини сўраган.
Бироқ, молиявий муаммолар сабаб француз клуби унга керакли бўлган футболчиларни харид қилиб бера олмаслиги мумкин. Шу сабабли мураббий ёзда "Марсел"ни тарк этиши мумкин, дея маълумот бериб ўтган француз нашри.
Фикрлар