Андрей Фёдоров: Бабаян ҳақидаги гаплар жамоанинг ўйинига таъсир этгани йўқ

"Биринчи навбатда "Локомотив" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлиши кутилган эди, боиси "Насаф" ёшлар иборат бўлган тартибли, кучли жамоа саналади. Улар ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ўйнай олишади. Яна бир бор қайтараман, учрашув жуда қийин ўтди. Аммо бугун биз учун муҳими натижа эди ва футболчиларимни дуранглар серияси якунлангани билан табриклайман. Танаффусга яхши кайфият билан йўл олмоқдамиз.

- Ўйин олдидан "Локомотив" атрофида Самвел Бабаян мураббий бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу жамоанинг ўйинига қай даражада таъсир қилди?

- Йўқ, биз одатдаги тартибда шуғулланишда давом этдик. Мураббийнинг тақдири шундай. Бугун таклиф этишади, эртага истеъфога чиқаришади. Аммо бу нарса таъсир этгани йўқ. 

- Шуҳрат Муҳаммадиевнинг аҳволи қандай?

- Биз уни узоқ муддатга йўқотдик. Суякнинг очиқ синиши рўй берган. 

- "Локомотив"нинг олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Чемпионлик, "Локо"нинг олдига бошқача мақсад қўйилмаган. 

Шаҳзод Холбоев ёзиб олди

Сурат муаллифи Азамат Умаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!