Андрей Фёдоров йирик ҳисобдаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бухоро" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди ва учрашувда тошкентликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров баҳсдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало, йигитларни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Мен "Андижон"га қарши кечган дастлабки учрашувдан кейин ҳам айтгандимки, жамоа таркибида янги футболчилар кўп. Шунинг учун биз мураббийлар кўришни хоҳлаган ҳамжихатлиликни намойиш этиш бироз қийин бўлмоқда.

"Бухоро" бугун узун узатмалар билан ўйнагани бизга қийинчилик туғдирди. ҳужумдаги бўйи узун футболчи ҳам яхши ўйнади ва бизга етарлича муаммо ярата олди. Асосийси ғалабани қўлга киритдик ва гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман.

"Бухоро" ёмон жамоа эмас, яхши футболчилар жамланган. Агарда уларга вақт берилса, ўзаро бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишса, ўйлайманки ажойиб ўйин намойиш эта олишади," - деди Фёдоров.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар