Андрей Канчельскис: Икки бор ҳисобда олдинда бўлиб, ғалабани қўлдан чиқариш жуда ҳам аламли
Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Икки бор ҳисобда олдинда бора туриб, ғалабани қўлдан чиқариш жуда ҳам аламли. Пенальтини аниқ амалга оширганимизда, ишимиз бироз енгиллашар эди. Нима бўлганда ҳам йигитларга раҳмат айтаман. “Насаф” яхши шаклланган, иқтидорли футболчиларга эга бўлган жамоа саналади ва уларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган.
Мавсум бошидан тақвим жуда оғир келган эди. “Пахтакор”, “Андижон” ва “Насаф”га қарши сафар ўйинлари шулар жумласидан. Бу – футбол. Олдинга ҳаракатланишда, келгуси учрашувларга тайёргарлик кўришда, хатолар устида ишлашда давом этамиз”, - деди россиялик мутахассис.
Фикрлар