Андрей Канчельскис нега "Навбаҳор"дан истеъфога чиқарилганини айтди
Андрей Канчельскис “Навбаҳор” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан хабарингиз бор. Россиялик мутахассис нега истеъфога чиқарилгани ва келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.
“Шартномам бўйича агар биз пешқадам “Пахтакор”га мусобақа жадвалида рақобат қила олмасак, клуб мен билан келишувни бекор қилиш ҳуқуқига эга эди. Мени бу борада ҳеч қандай эътирозим йўқ, ҳаммаси эркакча бўлди.
Биз “Навбаҳор”да ҳақиқий жамоани шакллантирдик, чиройли футбол кўрсатдик, айрим футболчиларимиз хатто терма жамоага чақирилди. Мухлислар ҳам биздан хурсанд бўлишди.
Ҳозир жамоадан кетганимдан сўнг менга бир қатор таклифлар бўлмоқда ва бу борада музокаралар ўтказилмоқда. Агар рус клубларидан таклифлар бўлса, уни албатта кўриб чиқаман. Бироқ, ҳозир улар янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган. Шундай экан ҳаммасини вақт кўрсатади”, - дейди Канчельскис.
Эслатиб ўтамиз, Канчельскис "Навбаҳор"ни 2018 йилнинг кузидан буён бошқариб келаётган эди.
Манбаа: SPORTS.uz
Фикрлар
Навбахор мухлиси.