Андрей Канчельскис: "Пахтакор"га ҳакам ёрдам беришни бошлагач, кураш олиб бориш қийин
"Йигитларимнинг ўйинларидан қониқдим. "Пахтакор"дек кучли рақибга қарши 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, мувозанатни тиклаш бу катта иш. Иккинчи бўлимда кичик мўжиза намойиш этдик. Биринчи бўлимда бироз асабийлашдик, бунга турнир жадвали ҳам сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда тафовутни йўққа чиқардик ва мен футболчиларимнинг ўйинга бўлган муносабатидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим.
Мавсум аввалида дайдилардек гоҳ Тошкентда, гоҳ Фарғонада ўйнадик. Машғулотлар, клуб базаси тайёр эмас эди ва кўп вақтни йўлда ўтказдик.
Биринчи бўлимда, ҳакамлар мезбонлар фойдасига қарорлар чиқаришди. "Пахтакор"га ҳакам ёрдам бераётганида уларга қарши курашиш қийин. Умид қиламанки, Ҳакамлар қўмитаси буни кўриб чиқишади. Биринчи бўлимда бизнинг футболчиларга 3-4 та, рақиб жамоа аъзоларига бирорта сариқ карточка кўрсатилмади, ваҳоланки бунга арзирли вазиятлар етарлича бўлди. Бизнинг вазифамиз эса футбол ўйнаш, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўриш", - деди россиялик мутахассис.
Фикрлар