Андрей Канчельскис "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" учрашувида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси ва "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис Sportbox.ru сайтига интервью берди.
- Финал қизиқарли бўлади. Инглиз жамоалари битта кичик камчиликка эга: ҳар қандай натижа ҳолатида ҳам очиқ футбол ўйнайди, ёпиқ ўйин қилишни эплай олишмайди. Мисол учун италияликлар бир гол уриб ёпиқ футбол корсатишади. Аммо инглизлар буни қила олишмайди. Шу боис бу ерда ҳам финалнинг голлар ва курашларга бой бўлиши кутилмоқда.
Албатта, мен "Ливерпуль" учун эмасман. Мен ўша шаҳарнинг "Эвертон" жамоасида ўйнадим. Бу бизнинг "душманларимиз". Умуман олганда, "Ливерпуль" жуда кўп нарсага муносиб: яхши мавсум ўтқазди, қизиқарли футбол намойиш этди. Аммо бу учрашувда мен "Тоттенхэм" томонида бўламан, - деди Канчельскис.
Фикрлар