Aндрей Лях: Одил Aҳмедов "Реал Мадрид" даражасидаги футболчи. У РПЛдаги энг кучли ярим ҳимоячилардан эди
«Aрсенал» Тула клубининг собиқ футболчиси Aндрей Лях фаолиятидаги энг кучли рақиблар номини айтди. Бу ҳақда Sports.ru нашри хабар берди.
Ҳозирда "Чайка"да ўйнаётган 31 ёшли ярим ҳимоячи 2014/15 йилги мавсумни РПЛда Тула клуби таркибида ўтказганди.
- "Краснодар" ярим ҳимоясида Перейра, Измайлов, Aҳмедов бўлган ва бу футболчилар бизни анча қийнаб қўйганди. Улар бутун ўйин давомида муаммо туғдирган, шунчаки аҳволимизни оғирлаштириб юборганди.
Aҳмедов - "Реал Мадрид" даражасидаги футболчи. Жуда кучли эди. Бубнов томонидан эътироф этилган ягона футболчи. Менимча, Одил Aҳмедов ва Лассана Диарра Россияда ўйнаган энг кучли икки таянч ярим ҳимоячи эди, - деди Лях.
Фикрлар
Сандакаларга тушунтириб куйаман!
Термани охирги чиколмаганида Одилни бушашганлиги сабаб! Сардорликни хам, мураббийликни хам эплолмаган ана УФА йигилишида маникюр килиб утирибди.Агарда ростдан хам эплолганида Жепаров ва Копадзега ухшаб тренерлик киларди. Одилинг футболни тушунса хам, футбол ташкилотчилиги ва менежментини умуман тушунмайди! Уйинчилар ва тренерлар билан муомалани билмайди.
ar aytgan,qayerdagi QVZ chilar emas.Uni mensimayotganlardan farqli, funksiyonerlar u uchun millionlab pul berishgan,xizmatlari uchun ham yuqori oylik berishgan
yevro standard óyinchi