Андрей Микляев: Анча асабий ўтган ўйинда 3 очкони қўлга киритдик

Бугун Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида Олий Лига 7-турининг марказий баҳси бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг икки клуби "Пахтакор" хамда "Локомотив" жамоалари майдонда кураш олиб боришди. Тенг курашлар остида кечган ўйин "темирйўлчилар"нинг 1:2 ғалабаси билан якунланди.

Ушбу учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Андрей Микляев иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жуда асабий ўйин бўлди. Ўйин давомида кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Бизнинг жамоа ўйин борасида балки, ортда қолгандир. Аммо асосийси 3 очкони қўлга киритдик. Чунки бугунги рақиб анча жиддий эди. Бугун жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Жалолиддин Машариповнинг хизматларидан фойдалана олмади. Икром Алибоев жарима зарбасини Лобанов қайтарди. Бу вазиятда иккиси ҳам яхши ўйнади. Ҳакамлар борасида эса мен фикр билдира олмайман, - дейди Микляев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!