Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун сафарда ҳам ғалаба қозониш зарур


Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини бугун Теҳронда муҳташам “Озоди” стадионида “Истиқлол”га қарши ўтказади.

Кеча мазкур ўйинолдидан ҳар икки клуб вакиллари, бош мураббийлари ва футболчилар иштирокида "Persian Esteghlal Hotel" меҳмонхонасида матбуот анжумани учрашувдан олдинги расмий тадбирлар ўтказилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ҳимоячиси Бобур Йўлдошев иштирок этишди. Андрей Микляев саволларга жавоб қайтарар экан, қуйидаги фикрларни билдирди:

Ҳар иккала жамоани қизиқ ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Ҳозир гуруҳдаги вазият шундайки, барча тўрттала жамоада ҳам уч очкодан бор, бу эса курашни янада қиздиради. Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак бўлади. Шу боис бўлажак ўйиндан очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Биз Эронда биринчи бор тўп сураётганимиз йўқ. Ўтган йил бу ерда "Сепахон", ундан олдин эса "Фулад"га қарши баҳс олиб борганмиз. Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп. Ўз навбатида биз ҳам улардан қолишмаймиз ва буни исботлашга ҳаракат қиламиз.

– “Истиқлол"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик, рақиб ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват ва тактик томонлама ҳам яхши шаклланган.

Бобур Йўлдошев: “Учрашув қийин бўлишини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, "Озоди" стадионига кўплаб мухлислар келиши кутиляпти. шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!