Андрей Микляев: Келаси йили ушбу муваффақиятларни такрорлашга ҳаракат қиламиз

Бугун Самарқанддаги “Динамо” ўйингоҳида мамлакат кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” Қаршининг “Насаф” жамоаси билан баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда устун келиб, ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубогига эга чиқди. 

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўйин анча асабий тарзда кечди. Боиси ғалабанинг қадри баланд эди. Шу сабабли ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Аммо якунда ғалаба қўлга киритилди. Эндиликда келаси йили ушбу муваффақиятларни такрорлашга ҳаракат қиламиз. 

Мавсум биз учун анча муваффақиятли ўтган бўлса ҳам, тақвим анча тиғиз келди. Жорий мавсумда 48 та расмий учрашув ўтказдик. Шу сабабли энди йигитларга бироз ҳордиқ чиқариш учун дам берамиз, - дейди тажрибали мутахассис.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!