Андрей Шипилов "Динамо"да иш бошлади. У энди мураббий ролида эмас
51 ёшли мутахассис Андрей Шипилов ўтган йилги чемпионатнинг биринчи туридан кейиноқ “Металлург” клубини тарк этганди. Мураббий ўтган вақт давомида бирор жамоада кўриниш бергани йўқ. Ниҳоят, Андрей Сергеевич янги мавсум олдидан яна фаол иш тарзига қайтди.
Sports.uz маълумотига кўра, Шипилов энди мураббий ролида эмас, балки спорт директори лавозимида ўзини синаб кўради. Унга бундай имкониятни “Динамо” клуби тақдим этди.
Бунга қадар “Пахтакор”да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва “Металлург”да бош мураббий сифатида ишлаган Андрей Шипилов энди “Динамо”да спорт директори сифатида клубни юксалиши йўлида меҳнат қилади.
Яқинда “Динамо” жамоаси украиналик ярим ҳимоячи Евгений Чумак билан шартнома имзолаганди. Маълумки, у “Металлург”да Шипилов қўл остида тўп сурган. Демак, футболчини Самарқандга янги спорт директори таклиф қилган бўлса ажаб эмас.
Фикрлар