Андухар: Месси Аргентина терма жамоасига қайтмасин!
Ads
 

Аргентина терма жамоаси ва "Эстудиантес"клуби дарвозабони Мариано Андухар терма жамоанинг тўртта учрашувидан четлатилган "Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Месси Аргентина терма жамоасига қайтмаслиги керак, - деди Мариано Андухар. - Гарчи у терма жамоада ўйнашни яхши кўрса ҳам ортга қайтмасин. Қайтиб нима қилади, унга яна хуштакбозлик қилишлари учун ўйнайдими? Уни Аргентина учун "Барселона"даги каби жонғжаҳди билан ўйнамасликда айблашади. Мухлислар ўзларида бор ўйинчини қадрлашмайди.

Лионель Месси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Чилига қарши ўтказилган саралаш учрашувида ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун тўртта ўйинга четлатилди.

SPORTS.uz