Анелька: "Месси ва Роналду мендан ўрнак олса бўларди"
Франция терма жамоаси афсонавий футболчиси Николя Анелька Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди. "RMC Sport" нашрига берган интервьюсида айтишича, икки футболчининг даражаси тушиб бораётгани одатий ҳол.
"Футболда узоқ қолишни истаганлар билан шундай бўлади. Улар аллақачон фаолиятини якунлаши керак эди.
Бу икки даҳонинг 15 йил ичида эришган ютуқлари шунчаки ажойиб. Бироқ улар ҳам одам ва табиийки, Месси ва Роналду аввалгидек кучли бўла олмайди.
Менимча, икки футболчи ҳам давом этиб, хатога йўл қўйди. Масалан, мен 36 ёшимда карьерамга якун ясадим. Бироқ 32 ёшлигимда Хитойга жўнаб кетгандим.
Адашмасам, ҳозир ҳам мени яхши футболчи, деб хотирлашади. Шунчаки, вақтида тўхташни билиш керак", - деди франциялик собиқ футболчи.
Фикрлар