Англия - Бельгия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Кеча “Калининград” стадионида ЖЧ-2018нинг “G” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Англия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Бироз зерикарли кечган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди. Ўйин якунида эса Бельгия терма жамоаси аъзоси Аднан Янузай ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки, айнан ману шу 23 ёшли футболчи учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.