Англия - Нидерландия: Жамоаларнинг ярим финалгача босиб ўтган йўли билан танишинг!

Chery Tigo 7 PRO

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа чемпионатининг иккинчи финлачиси номи маълум бўлади. Ушбу босқич учун Англия ва Нидерландия терма жамоалари баҳс олиб боради. Мазкур жамоаларнинг "Евро-2024" турнирида босиб ўтган йўллари билан танишинг.

Англия гуруҳ босқичида Дания, Сербия ва Словения билан бахс олиб борди. Сербия устидан 1-турда Жуд Беллингемнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди (1:0). Дания ва Словенияга қарши ўйинларда нурсиз дурранг қайд этилди. Плей-офф босқичида Словакияга қарши сўнгги дақиқаларда Жуднинг қайчи услубидаги голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда эса "Бавария" ҳужумчиси Ҳаррй Кейн "уч шерлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (2:1). Швейцария билан ўйинда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.  

Нидерландия қуръа натижасига кўра Франция, Австрия ва Польшага қарши курашди. Польша билан ўйинда ғалаба, Франция билан нурсиз дурранг қайд этган бўлса, Австрия билан мағлубиятга учради. Плей-офф босқичида "ўлим гуруҳи"дан чиққан Румунияга қарши ишончли ғалаба қозонилди. Чорак финалда эса нисбатан қийинроқ рақиб Туркия билан ўйинда Гакпонинг голи "учар голландлар"ни ярим финалга олиб чиқди. Ҳозирда Коди Гакпо "Евро 2024" нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!