
Англия 1984 йилдан буён илк бор бундай натижани қайд этди
Хабарингиз бор ФИФА кунлари муносабати билан кўҳна қитъада Евро-2020 саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, кеча Болгария ўз майдонида Англияни қабул қилди ва 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Эътиборлиси, инглизлар 1984 йилдан буён илк бор битта ўйинда рақиб дарвозасига 6 та гол уришди.
Сўнгги бор бундай йирик ғалаба бундан 35 йил муқаддам Туркия терма жамоасига қарши ўйинда содир бўлган эди. Ўшанда Англия 8:0 ҳисобида зафар қучган.
Фикрлар