Англия чемпионатида янги юлдузлар порлайди

Англия премьер-лигасига қайтган “Вест Бромвич” янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришга киришди.

Бу жамоа Туркиянинг “Бешикташ” жамоаси етакчилари - Домагой Вида ва Адем Ляйични Англияга кўчириб келмоқчи. “Вест Бромвич”нинг тажрибали бош мураббийи Славен Билич ҳар икки футболчига катта умид боғлаяпти.

Жамоалар трансфер масалаларини муҳокама қилишни бошлаб юборган. Вида ва Ляйичнинг турк клуби билан шартномаси якунланишига ҳали икки йил бор. Шундай бўлса-да, “Бешиктош” 17 миллион еврога бу футболчиларини Англияга жўнатиб юбориши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)