Англия Данияга, Испания эса Италияга қарши ёхуд бизни бугун қандай ўйинлар кутиб турибди?
"Евро-2024" турнирида бугун иккинчи турнинг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади. Дастлаб, Словения Сербия билан куч синашса, Англия Данияга қарши майдонга тушади. Сўнгги учрашув эса Италия ва Испания ўртасида бўлиб ўтади.
Словения - Сербия
Биринчи турда Словения Дания билан ўйинда ирода намойиш этиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Жамоанинг турнирдаги ягона голини эса Жанза урган. Шунингдек, жамоа ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанидан кейин ҳужумлар ташкил қила олди. Сербия бўлса Англияга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Драган шогирдлари биринчи учрашувда Пикфорд дарвозаси томон битта зарба берди.
Дания - Англия
Эриксоннинг ягона голи эвазига бир очколи бўлган Дания учун бу учрашув жуда муҳим саналади. Агарда жамоа бугун мағлубиятга учраса, гуруҳдан чиқиши қийинлашади. Инглизлар эса биринчи ўйиндаги танқидларга жавоб бериш учун ҳаракат қилишади. Гарчи Саутгейт шогирдлари 3 очкоси бор бўлса ҳам, уларнинг ўйинидан кўнгли тўлмаганлар йўқ эмас. Шу сабабли, Англия ҳужумкор футбол намойиш қилади. Бу Данияни қийин баҳс кутуиб турганини англатади. Сўнгги тўқнашув 2021 йилда бўлиб ўтган ва унда Англия 2:1 ҳисобида зафар қучган. Дастлаб, Дамсгаард жаримадан ҳисобни очган бўлса, икки бора "уч шерлар" жавоб қайтариб, финалга йўл олганди.
Испания - Италия
Куннинг марказий ўйинида Испания ва Италия ўзаро куч синашади. Турнирни ажойиб кайфиятда бошлаб олган испанлар катта жамоаларга қарши қандай ҳаракат қилиши барча учун қизиқ. Италия эса кам гол урган бўлса ҳам, муҳими ғалаба қозона олди. Ушбу беллашувга иккала томон ҳам ёмон кайфиятда етиб келаётгани йўқ. Охирги марта Испания ва Италия Миллатлар лигасида тўқнаш келишган ва унда Хоселунинг 88-дақиқада урган голи билан "қизил фурия" ғалабни илиб кетган. Аммо "Евро-2020" даги ярим финалда италияликлар пенальтилар сериясида ютганди.
Фикрлар