Англия ФИФА кунлари учун қайдномасини эълон қилди. Тухель анчадан бери майдонга тушмаган юлдуз ва 35 ёшли дарвозабонни терма жамоага чақирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоасининг март ойидаги йиғини учун таркиби эълон қилинди. "Уч шерлар" бош мураббийи Томас Тухел қуйидаги футболчиларни чақиришга қарор қилди:

Дин Хендерсон, Пикфорд, Ремсдейл, Стиль, Траффорд Берн, Гехи, Холл, Конса, Ливраменто, Магуайр,О'Райли, Куанса, Спенс, Стоунз, Томори Андерсон, Беллингем, Гарнер, Жордан Хендерсон, Майну, Палмер, Райс, Рожерс, Уортон Боуэн, Калверт-Люин, Эзе, Фоден, Гордон, Кейн, Мадуэке, Решфорд, Сака, Соланке.

Кўриб турганингиздек, рўйхатда Жуд Беллингем ҳам бор, гарчи у анчадан бери жароҳати туфайли ўйнамаган бўлса-да. Аммо "Брайтон"нинг 35 ёшли дарвозабони Жейсон Стилнинг чақирилиши янада ҳайратланарли, у бу мавсумда фақат Англия кубоги ва Лига кубогида ўйнади.

Англия терма жамоаси шу ойда Уругвай (27 март) ва Японияга (31 март) қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

HD1-UuCXkAAKufw?format=jpg&name=small

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!