Англия футбол ассоциацияси "Арсенал"нинг талабини рад этди
Англия чемпионати 22-тури "Кристал Пэлас" ва "Арсенал" баҳсида канонирлар сардори Пьер-Эмерик Обамеянг қўпол ўйини учун ҳакам томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.
Бундай ҳолатда футболчи Англия футбол ассоциацияси тасарруфидаги учта ўйинни ўтказиб юборади.
"Канонирлар" футболчининг дисквалификациясини қисқартиришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ ассоциация ушбу сўровга рад жавобини берди.
Энди Обамеянг "Арсенал"нинг "Шеффилд", "Челси" ва "Борнмут"га қарши ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Фикрлар