Англия футбол ассоциацияси Саутгейт билан шартномани узайтиради ва унинг маошини оширади
Ads

Англия футбол ассоциацияси (FA) мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт билан амалдаги шартномани 2022 йилнинг декабригача узайтиради.

BBC тарқатган хабарга қараганда 48 ёшли мутахассис имзоланадиган янги келишувдан сўнг йилига 3 миллион фунт маош олади. Таққослаш учун, Саутгейтнинг айни дамдаги маоши 1,8 миллион (бонуслар билан 2,5 млн) фунтни ташкил этади. Айтиш лозимки, Англия термасининг Саутгейтдан аввалги мураббийлари Сэм Эллардайс ва Рой Хожсон ҳам айнан шунча маош олишган.

Маълумот учун, Саутгейт ва Англия футбол ассоциацияси ўртасидаги амалдаги шартнома 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Саутгейт бошчилигидаги Англия терма жамоаси ёзда Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да ярим финалга қадар етиб бора олган эди.