Англия грандлари бу ҳужумчини ярим нархига олишлари мумкин

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Девидга “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳэм” клублари қизиқишмоқда. "Шпорлар" уни бир йилдан бери кузатиб келмоқда, "кўклар" эса канадалик футболчига Грем Поттер давридан бери қизиқиш билдирмоқда.

Шартномаси келаси йили тугайдиган футболчи 25-30 миллион евро эвазига қўйиб юборилиши мумкин. Футболчининг “Трансфермаркт”даги нархи эса 50 миллионни ташкил этади.

Девид ушбу мавсум "Лига-1"да 34 та ўйинда 19 та гол ва 4 та ассист қайт этди.

Шунингдек, “Челси” “Барселона”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Марк Гиуни товон пули 6 миллион еврога сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!