Англия клуби 17 ёшли вундеркинд учун 90 миллион евродан воз кечади

Бундеслига чемпиони “Бавария” клубининг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Ленарт Карл фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга бўлди.

TEAMtalk нашри маълумотига кўра, ёш истеъдодни қўлга киритишга Лондоннинг “Арсенал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен жамоаси футболчисини 90 миллион евро атрофида баҳолаяппти. Манбанинг таъкидлашича, “канонирлар” сўралган суммани тўлашга тайёр.

Ленарт Карл “Бавария” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Карл барча мусобақаларда 29 ўйинда қатнашиб, 7 гол урган ва 3 голли узатма берган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Карлнинг бугунги кундаги бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!