Англия клубига испан ўйинчилари керак

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасини Ла Лиганинг уч нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Don Balon хабарига кўра, «Валенсия»нинг икки нафар футболчиси Дани Парехо ва Хосе Гайя, «Севилья» қанот ҳужумчиси Пабло Сарабия инглиз грандининг эътиборига тушган.

«Манчестер Сити» скаутлари бу футболчиларни анчадан буён кузатмоқда ва қишки трансфер дарчасида улардан кимдир Туманли Альбионга кўчиб ўтиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Парехо ва Гайя мавсумни жуда яхши бошлади ва «Валенсия» билан Примерада 2-ўринни эгаллаб турибди. Сарабия эса «Севилья»да сардорлик боғичини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!