Англия клублари Мбаппени олиб берадиган “таниш” топди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда жиддий қарорларни қабул қилишига тўғри келади. Айнеи пайтда парижликлар 24 ёшли футболчини клубда олиб қолишга уриняпти.

Мбаппега асосий даъвогар сифатида “Реал” тилга олинмоқда. Лекин Англиянинг етакчи клублари ҳужумчини мадридликларга бериб қўймоқчи эмас.

Diario Sport нашрининг ёзишича, “Челси” ва “Ливерпуль” франциялик форвард учун курашда “Реал” билан рақобатлашишга тайёр.

Бу масалада “Челси” хўжайинлари Мбаппе жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан дўстона муносабатда эканига ишонмоқда. “Ливерпуль” эса, Килианга агентлик қилаётган онаси Файза хоним билан “салом-алик” қилиб туради. Улар оила аъзолари орқали Мбаппенинг танловига таъсир ўтказмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!