Англия клублари "Сассуоло" футболчисига қизиқиб қолди

Англиянинг "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" клублари "Сассуоло" клуби ҳужумчисига жиддий қизиқиб қолди. 

Gazzamercato нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ушбу клублар франциялик 25 ёшли Грегори Дефрелни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Қайд этиш жоиз,  футболчи жорий мавсумда 23 ўёинда майдонга тушиб, 10 гол урган ва 4 самарали тўп узатишга эришган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!