Англия Кубоги. "Челси" - "Моркам": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Кубоги 1/32 финалидан ўрин олган "Челси" - "Моркам" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Хаверц ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйди!

    Қанотдан оширилган тўпни Кай Хаверц дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 81'

    Томори Курт Зумани алмаштирди.

  • 79'

    "Челси" футболчилари фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 76'

    Жарима майдонига етказилган тўпни бугун 100-учрашувини ўтказаётган Кепа эгаллаб олди.

  • 74'

    Абрахам Маунт ўрнига майдонга тушди.

  • 72'

    Меҳмонлар посбони яқин масофадан йўлланган икки зарбани бартараф этди.

  • 70'

    Маунтнинг жарима майдони марказига оширган тўпини рақиб ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 68'

    Пулишич ва Жиру майдонга тушди. Улар ўрнига Зиеш ҳамда Вернер захирага олинди.

  • 65'

    Хаким Зиешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 62'

    "Моркам" сафида ўзгариш: Хендри, Куни ҳамда Слев ўрнига Гибсон, Меллор ва Осалливан майдонга тушди.

  • 60'

    Лэмпард шогирдлари катта устунлик билан олдинга ўтмоқда. Меҳмонлар ҳужум уюштира олмаяпти.

  • 57'

    Вернер тўпни ўзига бўйсундира олмади. "Челси"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

  • 54'

    Хаверцнинг зарбаси ноаниқ кетди. Кай тўпга мослаша олмади.

  • 52'

    Зиешнинг узоқ масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Зиешнинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Хадсон-Одои дарвозани ишғол этди.

  • 47'

    Майдон марказида Хадсон-Одоига нисбатан қоида бузилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Танаффус!

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аристократлар" бўлим сўнгида иккинчи голни киритди.

    Хаверцнинг узатмасидан кейин Вернер тўпни бўш қолган дарвозага киритди.

  • 43'

    Ўйин Лэмпард шогирдларининг фаол ҳужумлари остида давом этмоқда.

  • 40'

    Антонио Рюдигер иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибига нисбатан қоида бузди.

  • 38'

    Қанотдан оширилган тўпга Хаверц бироз ета олмади.

  • 36'

    "Моркам"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси кучсиз зарба билан якунланди. Кепа тўпни ушлаб олди.

  • 33'

    Аспиликуэтанинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми бесамар якунланди.

  • 31'

    Хадсон-Одоининг узатмаси ҳимоячидан ўтмади. "Аристократлар" бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 29'

    Вернернинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 27'

    Зиешнинг жарима майдони марказига узатган тўпига шериклари етиб бора олмади.

  • 24'

    Тўп назорати, аниқ узатмалар, зарбалар бўйича тўлиқ устунлик мезбонларда.

  • 22'

    Эмерсоннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 20'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган лондонликлар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 17'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни очди!

    Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 16'

    "Челси" футболчилари ҳамон тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 14'

    Рюдигернинг фойдали ҳаракатлари туфайли "аристократлар" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 12'

    Қанотдан узатилган тўп дарвозага кириб кетишига Кепа йўл қўймади.

  • 10'

    Зиеш жамоадошининг узатмасига етиб бора олмади.

  • 8'

    Майдон марказида Гилморга нисбатан қоида бузилди.

  • 5'

    Тўп назорати Лэмпард шогирдларида. Меҳмонлар имкон қадар хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    Илк хавфли вазият мезбонларда: Вернернинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!