Англия кубоги. "Челси" кетма-кет иккинчи финалда "Ливерпуль"га мағлуб бўлди

Англия кубоги финалидан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" баҳси якунланди. Ушбу беллашувнинг 120 дақиқасида ҳисоб очилмади ва пенальтилар серия баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Унда ҳудди Лига Кубоги финалидаги каби "Ливерпуль" ғалаба қозонди. Серияда 5-6 ҳисобида "қизиллар" Тухель шогирдларидан устун келди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!