Англия кубоги. "Челси" сўнгги дақиқаларда гол уриб, чорак финалга йўл олди
Англия кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Челси" - "Лидс" баҳси бўлиб ўтди. Унда "аристократлар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Лидс" сафида Фернандес дубль қилган бўлса, Почеттино шогирдлари киритган голларга Жексон, Мудрик ва Галлахер муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Челси" Англия кубоги чорак финалига йўл олди.
Фикрлар