
Англия кубоги. МЮ сенсацион тарзда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди
Англия кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Мидлсбро" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 24-дақиқада Санчо ўйинда ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Крукс мувозанатни тиклади. Эсктра таймларда ҳам шу ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида "қизил иблислар" 7:8 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб турнирни тарк этди.
Комментарии