Англия Кубоги. "Сити" устидан ғалабага эришган "Челси" финалга чиқди

Англия Кубоги ярим финалидан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган ўйинда лондонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашув тақдирини ҳал этган ягона гол 55-дақиқада "аристократлар"нинг марокашлик ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш томонидан киритилди. Вернернинг узатмасидан кейин Зиеш бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Шу тариқа, "Челси" Англия Кубогининг илк финалчисига айланди. "Кўклар"нинг рақиби "Лестер" ва "Саутгемптон" ўртасидаги баҳсда аниқланади.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Минимал ҳисобда зафар қучган "Челси" финалга чиқди!

  • 90+4'

    Жарима майдони ичидан йўллаган зарбани Кепа қайтарди.

  • 90+3'

    Кристиан Пулишич рақиб дарвозасини ишғол этди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турганди. Ҳакам голни инобатга олмади.

  • 90+2'

    Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатган Ляпорт сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Челси" футболчилари рақибни таъқиб қилиб, марказгача келмоқда. Бугун "Сити" ожиз қоляпти.

  • 86'

    Тьяго Сильвага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 83'

    Рахим Стерлингнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 81'

    Ҳамон Лондон клуби ҳимояда ишонч ва тартиб билан ҳаракатланмоқда.

  • 78'

    Тимо Вернер ва Ҳаким Зиеш ўрнига Кай Хаверц ҳамда Эмерсон майдонга тушди.

  • 75'

    Гвардиола шогирдлари катта куч билан ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти

  • 73'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми Стерлингнинг ноаниқ узатмасидан кейин якунига етмай қолди.

  • 71'

    Мэйсон Маунт ўз ўрнини Кристиан Пулишичга бўшатиб берди.

  • 69'

    Рубен Диашнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "Сити" ўйинига фаоллик қўшилишига сабаб бўлди.

  • 64'

    Бугун ўйини ўхшамаган Ферран Торрес ўрнига Илкай Гюндоган майдонга тушди.

  • 63'

    Стерлинг билан тўқнашиб кетган Рюдигерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 61'

    "Аристократлар" ҳужумда анча хавфли ўйнамоқда. Манчестерликлар ҳимояланишга қийналяпти.

  • 59'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Зиешнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 57'

    Голдан кейин "иштаҳаси очилган" лондонликлар фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.

  • 55'

    ГОООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Вернер катта тезликда рақибини ортда қолдириб, жарима майдонига пас берди. Ҳаким Зиеш бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 54'

    Стерлинг ҳужумда Аспиликуэтага нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди

  • 51'

    Жезуснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 49'

    Жароҳат олган Де Брюйне ўрнига Фил Фоден майдонга тушди.

  • 48'

    Кевин Де Брюйнега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Де Брюйненинг бурчакдан оширган тўпи жамоадошларига етиб бормади.

  • 41'

    Сўнгги дақиқаларни манчестерликлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 38'

    "Шаҳарликлар" майдон марказида тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 36'

    Ўнг қанотдан олдинга ўтган Габи Жезусни Сильва тўхтатди.

  • 34'

    Фернандиньони йиқитган Жэймсга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 34'

    Рис Жэймснинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 32'

    Вернернинг жарима майдонига узатган тўпини Ляпорт майдондан чиқариб юборди.

  • 30'

    Тўп назорати бўйича устунлик "Челси" томонда: 59:41.

  • 28'

    Иккита кучли мураббийларнинг тактик кураши ўйинни зерикарли қилиб қўймоқда.

  • 25'

    Тухель шогирдлари стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 23'

    Томонлар мудофаада ишончли ҳаракат қилмоқда. Рақиб ҳимоясини енгиб ўтиш осон кечмаяпти.

  • 21'

    "Аристократлар" майдон бўйлаб тўпни ўзида олиб юрибди.

  • 19'

    Чилуэллнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 17'

    Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Майдонда ҳар бир қарич ҳисобга олинган.

  • 15'

    Жарима майдони ичида Ферран Торрес тўп йўқотди.

  • 14'

    Тўп майдон марказида. "Сити" уни ўзида ушлаб турибди. "Челси" рақибни жиддий босимда ушлаб турибди.

  • 12'

    Назорат "шаҳарликлар" томонга аста-секинлик билан ўтяпти. 

  • 10'

    Тўпни олиб қўйиши билан олдинга ўтган "Сити" яхши вазият яратди. Жезуснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Кепа ушлаб олди.

  • 9'

    Тўп манчестерликларга деярли тегмаяпти. Бунақаси анчадан бери кузатилмаётганди.

  • 7'

    Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни "Сити" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 5'

    Лондонликлар босим уюштиришда давом этмоқда

  • 3'

    Кутганмидингиз, дастлабки дақиқаларда тўп назорати "Челси"да!

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!