Англия кубоги ярим финал учрашувлари вақти маълум қилинди

Англия кубоги ташкилотчилари 1/2 финал босқичи ўйинлари ўтказилиши вақти бўйича маълумот берди.

Унга кўра, дастлабки баҳс "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасида 18 июль куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Иккинчи жуфтлик "Манчестер Юнайтед"ва "Челси" ўйини 19 июль куни соат 22:00 да бўлиб ўтади.

Турнир регламентига кўра, ушбу ўйинларга "Уэмбли" стадиони мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!