Англия Кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди

Англия Кубогининг ярим финал учрашувларига қуръа ташланди.

Унга кўра, "Манчестер Сити" жамоаси ярим финал ўйинида "Брайтон"га қарши ўз майдонида тўп суради.
"Уотфорд" эса кубок баҳсларида "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоаларини сенсацион тарзда мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборган "Вулверхэмптон"га қарши саф тортади.

"Уотфорд" – "Вулверхэмптон"

"Манчестер Сити" – "Брайтон"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!