Angliya liga kubogi. "Chelsi" - "Liverpul": Matnli translyatsiya

  • 27 fevral, 2022, 21:23
  • 1
  • Futbol
CHERY AUTO

Birozdan so‘ng Angliya liga kubogi final bahsidan o‘rin olgan "Chelsi" - "Liverpul" uchrashuvi start oladi. Mazkur o‘yin uchun matnli translyatsiyani saytimiz orqali kuzatib boring.

Tecno

  • *'

    Драматик ўйин якунига етди. "Ливерпуль" - Англия кубоги ғолиби!!!

  • *'

    Кепа пенальтидан унумли фойдалана олмади. "Ливерпуль" Англия кубоги соҳибига айланди!!!

  • *'

    "Ливерпуль" дарвозабони Келлехер ишонч билан гол урди.

  • *'

    Чалоба кучли зарбаси билан гол уришга муваффақ бўлди.

  • *'

    Конатенинг ишончсиз зарбасидан сўнг тўп барибир дарвозабодан жой олди.

  • *'

    Силва дарвозабонга имкон қолдирмади.

  • *'

    Эллиотт "Ливерпуль"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

  • *'

    Вернер ҳам пенальтидан гол урди.

  • *'

    Робертсон ҳам пенальтини голга айлантирди.

  • *'

    Канте ишончли зарбаси билан ҳисобни 7:7 кўринишига келтириб қўйди.

  • *'

    Ориги дарвозабонни алдаган ҳолда, тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • *'

    Рюдигер аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 6:6.

  • *'

    Жота имкониятдан унумли фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди.

  • *'

    Жоржиньо ҳам пенальтини голга айлантирди.

  • *'

    Салоҳ пенальтини аниқ амалга оширди.

  • *'

    Жеймс тўп олдига келди ва қийинчиликсиз гол урди.

  • *'

    Трент кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.

  • *'

    Хаверц дарвозабонга ҳеч қандай имкон қолдирмасдан гол урди.

  • *'

    Ван Дейкдан ишончли зарба ва гол

  • *'

    Лукаку ҳам пенальтидан гол урмоқда.

  • *'

    Фабиньо "Ливерпуль" сафида иккинчи зарбани тепиб берди ва ортиқча қийинчиликсиз гол урди. 

  • *'

    Маркос Алонсо пенальтидан унумли фойдаланди.

  • *'

    Пенальтилар серияси старт олмоқда. "Қизиллар"дан Милнер биринчи зарбани амалга оширди ва гол урди. 

  • 120+1'

    Учрашув қўшимча дақиқаларининг 2-тайми ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0. Жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилади.

  • 120'

    Менди ўз ўрнини Кепага бўшатиб берди.

  • 117'

    Кепа майдонга тушиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

  • 114'

    "Ливерпуль" гол уриш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.

  • 110'

    "Челси"нинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди. Хаверц ўйиндан ташқари ҳолатда, деб топилди.

  • 107'

    Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

  • 105'

    Ҳал қилувчи бўлимга старт берилди.

  • 105'

    Ковачич ўрнига Жоржиньо майдонга тушди. 

  • 105+3'

    Экстра-таймларнинг биринчи тайми ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0.

  • 105+1'

    Хаверц ва Александер-Арнольдга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 105'

    Майдонда футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди.

  • 104'

    Жеймс рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди.

  • 100'

    "Ливерпуль" паслар орқали рақиб ҳимоясини ёриб кирмоқчи.

  • 99'

    Лукакунинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади.

  • 97'

    "Ливерпуль" сафида Диас ўрнига Ориги майдонга туширилди.

  • 96'

    Вернернинг ажойиб рэйдидан сўнг Канте ноаниқ зарба йўллади.

  • 94'

    Вернернинг айёрона зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 93'

    "Ливерпуль" майда паслар орқали ҳужум ташкиллаштирмоқда.

  • 90'

    Экстра-таймларнинг биринчи бўлими бошланди.

  • 90+6'

    Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳисоб 0:0. Ғолибни аниқлаш учун экстра-таймлар гувоҳи бўламиз.

  • 90+5'

    Лукакунинг ноодатий зарбасини Келлехер оёқлари билан қайтарди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда майдон шунчаки "ёнмоқда".

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Майдон марказида қўполлик ишлатгани учун Ковачич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 88'

    Жамоалар кетма-кет кескин вазиятлар яратмоқда.

  • 85'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг юзага келган ўта қулай вазиятдан гол ура олмади. 

  • 82'

    Милнернинг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 79'

    Хендерсон ўрнини Эллиотт, Кейта ўрнини эса Милнер эгаллади. Шунингдек, Мане ўрнига Жота ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Хаверцнинг голи офсайд сабаб ҳисобга олинмади.

  • 76'

    Луис Диас ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Мендидан яна бир сейв.

  • 73'

    Мэйсон Маунт ўрнига Ромелу Лукаку, Кристиан Пулишич ўрнига эса Тимо Вернер майдонга тушди.

  • 72'

    Клопп шогирдлари рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 70'

    Гол бекор қилинди. Ҳакам ушбу вазиятда қоидабузарлик борлигини қайд этди. Ҳисоб 0:0.

  • 68 '

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 67'

    ГОООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Маненинг ақлли узатмасини Матип боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 64'

    Салоҳ тўпни Менди устидан ошириб зарба йўллади. Бироқ ушбу зарбанинг гол бўлишига Тиаго Силва йўл қўймади. 

  • 62'

    "Челси" ҳимоячиси Чалобага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 59'

    Маунтнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олишга муваффақ бўлди.

  • 57'

    Сесар Аспиликуэта ўрнига Рис Жеймс майдонга тушди.

  • 56'

    "Аристократлар" сардори Аспиликуэта тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 54'

    "Челси" ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    Мане бирга-бир ҳолатга чиқиб боришига Менди йўл қўймади. У қўллари билан кескин пасни қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 49'

    Мэйсон Маунт яна бир қулай вазиятни кўкка совурди.

  • 45'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳисоб ҳамон 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Маунт бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 38'

    "Челси" жарима майдони олдида номинал мезбонлар қоида бузди.

  • 34'

    "Ливерпуль" рақибни қамап қилмоқда.

  • 30'

    Кейтанинг хавфли зарбасидан сўнг Мане деярли бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Мендидан супер сейв.

  • 29'

    Хендерсоннинг ақлли пасини Канте бартараф этди.

  • 26'

    Меҳмонлар фойдасига бурчак зарбаси белгиланди.

  • 25 '

    Кейта майдон марказида рақибига қўполлик ишлатди.

  • 22'

    Номинал меҳмонлар "Челси" жарима майдончаси олдида стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо Салоҳ бундан унумли фойдалана олмади.

  • 19'

    "Қизиллар"нинг ҳужумлари кескинлашиб бормоқда.

  • 17 '

    Мане қанотдан рақиб мудофаасини ёриб кирди. Лекин якунда Рюдигер хавфли узатмани қайтариб юборди.

  • 14'

    "Ливерпуль"нинг ҳужумларига аниқлик етишмаяпти.

  • 13'

    Тиаго Силвага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 10'

    Маунтнинг қанотдан йўллаган узатмасини "Ливерпуль" ҳимоячилари қайтариб қолди.

  • 8'

    "Челси" стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ у самарасиз якунланди.

  • 6'

    Пулишичнинг хавфли зарбаси дарвозабон Келлехер томонидан бартараф этилди.

  • 4'

    Жамоалар дастлабки дақиқалардан таваккал қилмоқчи эмас.

     

  • 0'

    Учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Ассалому алайкум,қадрли футбол мухлислари. Англия кубоги финал баҳсидан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйин учун матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!
Shaxzod Xonaliyev
27/02/2022 21:39
zor Liverpool olga