Англия лига кубоги: "Манчестер Сити" тўртинчи дивизион клубини қийинчилик мағлуб этди

CHERY AUTO

Англия лига кубогида "Манчестер Сити" "Челтенхэм Таун" клуби майдонига сафар қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Тўртинчи дивизион вакили челтенхэмликлар "шаҳарликлар"га етарлича қаршилик кўрсатди. Ўйинда ҳисобни мезбонлар очди. 59-дақиқада Эльфи May ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, Закари Штеффен дарвозасига яқин масофадан гол урди. 81-дақиқада Фил Фоден қанотдан узатилган пасни голга айлантирди. 3 дақиқадан сўнг, Габриэль Жезус рақиб жарима майдонида тўпни эгаллаб, дарвозага кучли зарба йўллади ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқада Ферран Торрес ўйинга нуқта қўйди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!