
Англия лига кубоги. "Манчестер Юнайтед" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Англия лига кубоги ярим финалидан ўрин олган "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунланди. Беллашувда "қизил иблислар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Маркус Рэшфорд 6-дақиқада ҳисобни очди. Бўлим сўнггида Ваут Вегхорст орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бруну Фернандеш 89-дақиқада гол уриб, ҳисобни йириклаштириб қўйди.
Маълумот учун, мазкур жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг жавоб учрашуви 1 февраль оқшомида бўлиб ўтади.
- АФЛ Кубоги
- round_Semi Finals
Ноттингем Форрест

0
:
3
26.01.2023 01:00
Ман. Юнайтед
- Маркус Рэшфорд 6'
- Ваут Вегорст 45'
- Бруну Фернандеш 89'

Фикрлар