Англия Лига Кубоги. “МЮ” ўз майдонида “Халл Сити”ни ишончли тарзда енгди

 

Англия Лига Кубоги мусобақаси ярим финал илк ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Халл Сити” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган ўйинда манкунианлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 56-дақиқасида Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, Феллайни 87-дақиқада ўз номини таблога ёздирди.

Жавоб ўйини “Халл Сити” стадионида бўлиб ўтади.

Манчестер Юнайтед – Халл Сити 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 56 Мата, 2:0 – 87 Феллайни.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Джонс, Дармиан, Валенсия, Мата (Феллайни, 79), Погба, Эррера, Мхитарян (Лингард, 71), Руни (Марсьяль, 59), Рэшфорд.

Халл Сити – Якупович, Магуайр, Робертсон, Таймон (Уир, 90), Мейлер, Клукас, Хаддлстоун, Снодграсс, Мэйсон, Хенриксен (Эрнандес, 19), Диоманде (Мэлоуни, 74).

Огоҳлантириш: Магуайр (40).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!